Водийда шов-шув бўлган INSAN лойиҳаси нима эканлиги аниқланди. | 🍎 OZIQ OVQAT - Rasmiy
Водийда шов-шув бўлган INSAN лойиҳаси нима эканлиги аниқланди.
INSAN номли логотиплар туширилган автомобиллар водий бўйлаб кўпайганлиги телеграм каналларда шов-шув бўлган эди. 23 февраль куни бўлиб ўтган очилиш маросимида лойиҳанинг фаолияти очиқланди.
Лойиҳанинг асосий фаолияти бизнес бўйича тренинг ва мастер класслар ташкил қилиб, тадбиркорларга ва ёшларга билим ўргатишдан иборат эканлиги айтилди. Лойиҳа асосчиси Бобур Мусабоев ушбу лойиҳа халқимизга илм йўлида хизмат қилишини такидлади.