2023-04-27 08:28:01
Тахлилчилар дунёда сўнгги 20 йилдаги энг катта гуруч тақчилллигини башорат қилмоқда
— Етишмовчилик 8,7 млн тоннага етиши мумкин.
— Fitch Solutions тахлилчиларининг CNBC прогнозига кўра, жорий қишлоқ хўжалиги йилида глобал гуруч тақчилллиги 8,7 млн тоннани ташкил қилиши мумкин. Бу сўнгги 20 йилдаги энг мухим камомат бўлиб, 2003/2004-йилларда тақчиллик 18,6 млн тоннани ташкил қилган.
— Жахон бозорига гуруч етказиб беришга ишлаб чиқарувчи давлатлар — Ҳитой ва Покистондаги ноқулай об-хаво таьсир кўрсатди. Гуруч етиштиришда 1чи ўринни эгаллаган ва хосилнинг асосий импортчиси хисобланган Ҳитойдаги қурғоқчилик сўнгги 20 йилдаги энг йомони бўлди.
— 2022-йил февралида Украинада можаро бошланганидан кейин, бошқа дон махсулотлари нарҳи сезиларли даражада ошганидан кейин хосилга талаб хам ошди, деди Fitch Solutions ҳомашйо тахлилчиси Чарлз Харт.
— Гуруч нарҳи ўн йилликдаги энг йуқори даражага етди, чунки энг йирик экспортчи Хиндистон ички бозорда танқисликдан қўрқиб оқ ва жигарранг гуручга 20% экспорт божини жорий қилди. Шунингдек, мамлакат расмийлари майдаланган гуручни экспорт қилишни тақиқлади.
— Fitch Solutions хисоботида айтилишича, нарҳлар 2024-йилгача жорий энг йуқори даражага яқин қолади. Йил бошидан бери гуручнинг ўртача нарҳи 100 фунт(45,4 кг) учун 17,3$ ташкил этади.
— Январ ойида Тайланд гуручининг нарҳи деярли 2 йил ичида энг йуқори даражага кўтарилди, деб йозди Bloomberg. Баъзи импортчилар буғдой ўрнини босиш учун ундан кўпроқ сотиб олишни бошлаганидан кейин унга талаб кескин ошди.
— Дунёда 3,5 миллиарддан ортиқ киши гуруч истеъмолчиси хисобланади. Уларнинг 90% Осиё-Тинч океани минтақасида жойлашган.
@oziq_ovqat — Савдони оширинг!
877 viewsOziqovqat.com, edited 05:28