2023-03-06 05:43:03
6- Март, Душанба куни шомдан кейин яни Шаъбон ойиниг 14-кунидан 15-кунига ўтар кечаси - Бароат кечасидир.
6-Мартдан(Душанбадан)
7- Мартга(Сешанбага) ўтар кечаси, тун соат 02:00-03:00 лардан Тахажжуд намози учун турилиб, Тонг вақтига қадар ибодат қилишлигимиз, Аллоҳга юзланишимиз учун энг азал вақтдир.( Душанба куни Хуфтондан сўнг бир оз ухлаб олиб, имкониятимизга қараб тунни бедор ўтказамиз)
Сешанба куни рўзадор бўлишлигимиз эса нур устига аъло нурдир.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади,
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қачон Шаъбондан ўн бешинчи кеча бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузисини рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва:
“Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен уни мағфират қиламан. Қани ризқ сўрагувчи борми? Унга ризқ бераман. Қани, балога учраган борми? Унга офият бераман. Қани шу, шу (дейди) то субҳи киргунича”, дедилар”
(Ибн Можа ривоят қилган).
07 - Март 2023-йил (15-Шаъбон) СЕШАНБА.
Саҳарлик тугаши: 05 : 31
Ифторлик вақти: 18 : 22
Саҳарлик. Оғизни Саҳарлик тугаш вақтига тақамасдан, аввалроқ ёпишлик афзал.
......................................
Саҳарлик нияти:
Шаъбон ойининг нафл рўзасини тутмоқликни ният қилдим...
Давомидан истаган ҳайрли тилакларингизни Аллоҳдан сўраб, оғиз ёпишингиз мумкин.
Оғиз очиш учун, доимий ифторлик дуоимизни қилишлигимиз жоиз.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
АЛЛОҲУММА ЛАКА СУМТУ ВА
БИКА ААМАНТУ ВА АЪЛАЙКА
ТАВАККАЛТУ ВА АЪЛА РИЗҚИКА
АФТОРТУ, ФАҒФИРЛИЙ ЙАА ҒОФФАРУ, МАА ҚОДДАМТУ
ВА МАА АХХОРТУ.
Бирохматикая Архамар Рохимин.
Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни
Сен учун тутдим ва Сенга иймон
келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй меҳрибонларнинг энг меҳрибони, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин!
Эслатма: ТОШКЕНТДАН БОШҚА ШАҲАРЛАРДАГИ ВАҚТЛАР ФАРҚИ (дақиқа)
Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)
Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)
28 viewspsixolog _02, 02:43