Get Mystery Box with random crypto!

Барака Ҳеч пул тўплолмайди. Ё ўғли касал бўлади, ё қизи, ёки  | Oʻzinga xush kelding

Барака

Ҳеч пул тўплолмайди. Ё ўғли касал бўлади, ё қизи, ёки  бошига бир иш тушади. Сарфлаб юборади. Анчадан бери машина олиш истагида.
Ота-онаси ҳали ёш. Иккиси ҳам ҳали ишлайди. Ундан пул сўрамайдилар. Рўзғор ҳам ота-онасининг елкасида, барибир,  ҳеч бири икки бўлмайди. Шу сафар энди қаттиқ туради. Хотини ялинса ҳам пул бермади. Болаларига ҳам ортиқча нарса харид қилмади. Мана бўлар экан-ку! Бошлади пул йиғишни.
Аммо соппа-соғ онаси қон босими кўтарилиб, шифохонага тушиб қолди. Юраги ҳам яхши чиқмади. Онаси шу пайтгача ундан сира пул сўрамаган экан.
У ўйлаб ўтирмади. Йиққан пулларининг ҳаммасини онасининг муолажаси учун сарфлаб юборди.
—Бирингга минг берсин, болам, яхшиям сени туққан эканман!—чин дилдан дуо қилган онаси уйига қайтгач.
У яна бўш чўнтак билан қолган эди,

Мўъжиза кейин содир бўлди; шу кундан бошлаб топганига барака кирди.

П/С: Ота-онам менинг пулимга зор эмас деган ақида бизни алдаб қўймасин. Файз-барака улардан келади.

Феруза Салходжаева