Get Mystery Box with random crypto!

МАЪНАВИЙ ГЎЗАЛЛИК АФЗАЛ!!! Мустафо Сибоъий айтадилар: Қоҳирад | O'zingni angla❣❣❣

МАЪНАВИЙ ГЎЗАЛЛИК АФЗАЛ!!!

Мустафо Сибоъий айтадилар:
Қоҳирадаги "Фуод" университетида инглиз тилидан дарс берувчи инглиз шарқшуноси профессор Абу Бакр бир куни менга айтиб берди. У Қоҳирада мусулмон бўлган экан. Ҳозирда Лондон миллий кутубхонасида ишлар экан. У ўзининг мусулмон бўлиш сабабларини айта туриб:
"Ғарб маданияти шарафини ва гўзаллигини йўқотди" - деди...
Мен унга:

"Шарафини йўқотгани ҳақида сиз билан баҳс қилмайман. Аммо гўзаллигини йўқотганига келсак, ахир инсонлар гўзалликка энг кўп эътибор берадиган жой ғарб деб эътиқод қилишади-ку! У ерда табиат гўзал, либослар гўзал, шаҳарлар гўзал, уйлар гўзал, аёллар гўзал?! -дедим. Шунда у менга:
"У ер руҳ гўзаллигини, фитратга оид завқ гўзаллигини ва хулқ гўзаллигини йўқотган" - деди.

Ачинарлиси шундаки, охирги пайтда биз ҳам руҳимиз, хулқимиз гўзаллигидан кўра кўпроқ уй-жойимиз, машинамиз, либосларимиз, шаҳарларимиз ва ҳоказоларимиз гўзаллигига эътибор берадиган бўлиб қолдик. Тўғри, булар ҳам гўзал бўлса яхши, аммо руҳ ва хулқ гўзаллигисиз улар бизни кўзланган мақсадга олиб бора олмайди!

Абдулқодир Полвонов