Get Mystery Box with random crypto!

#Сўраган_эдингиз Янги ўқув йилидан 1-синф ўқувчилари учун Ин | 🌺🌺O'ZBEKISTON BOSHLANG'ICH PEDAGOGI🌺🌺

#Сўраган_эдингиз

Янги ўқув йилидан 1-синф ўқувчилари учун Информатика фани жорий этилса, синф икки гуруҳга бўлиб ўқитиладими?

#Савол
Маълумки, «Информатика ва ахборот технологиялари» фани икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фан ҳисобланади. Агар бошланғич синф ўқитувчилари бу фанни ўтишни бошласа, унда ушбу фанни икки гуруҳга бўлиб ўқитамизми?

#Жавоб
Янги ўқув йилидан бошлаб, умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфида “Информатика ва ахборот технологиялари” фани жорий этилмоқда.

Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 15 май кунги "Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2023-2024-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида"ги 125-сонли буйруғида назарда тутилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим тўғрисида"ги низомнинг 4-боб, 29-бандида ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган тақдирда синфдаги ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат этиладиган фанлар рўйхати келтирилган.

Ушбу бандда эса «Информатика ва ахборот технологиялари» фани фақат 5-11 синфларда ўтилган тақдирдагина бўлиб ўқитиш мумкинлиги кўрсатилган. Яъни, ушбу низом кучга кирган вақтда 1-синф ўқувчилари учун «Информатика ва ахборот технологиялари» фани жорий этилмаганди.

Шу сабабли, мазкур ўқув йилидан бошлаб 1-синф ўқувчилари учун «Информатика ва ахборот технологиялари» фани жорий этилса, синф икки гуруҳга бўлиб ўқитилмайди.

Шуни ҳам алоҳида айтиб ўтиш лозимки, кейинчалик "Умумий ўрта таълим тўғрисида"ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, 1-синфларга Информатика фанини бўлиб ўқитишга рухсат бериш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Аммо ҳозирча ушбу низом талабларига амал қилган ҳолда 1-синф ўқувчилари учун «Информатика ва ахборот технологиялари» фани икки гуруҳга бўлиб ўқитилмайди.
Biz bilan yangiliklar yana-da yaqin. Ulaning
Kanalga obuna bo'lish:
Telegram | Facebook | You Tube | Website| Guruh