Get Mystery Box with random crypto!

Беморлар ва мурдалар бир палатада: бу қаерда бўлган? Ижтимоий | Узбекистон 24 Tv 📺 | Rasmiy

Беморлар ва мурдалар бир палатада: бу қаерда бўлган?

Ижтимоий тармоқларда шифохонанинг катта эҳтимол билан реанимация бўлими тасвирланган лавҳа тарқалди. Унда оғир аҳволдаги беморлар билан бирга юзи ўраб ёпилганига қараганда жони узилганини тахмин қилиш мумкин бўлган одамлар ҳам ётқизиб қўйилган.
Видеода ҳамширалар ёппасига бўшаш режасини маслаҳат қилаётганларини эшитиш мумкин. Беморлар оҳ-воҳи эшитилаётган палатада умумий ҳисобда 12 нафар оғир аҳволдаги касал жойлаштирилган ва уларнинг икки нафари мато билан ўраб ташланган.

Kun.uz ССВ матбуот котиби Фурқат Санаев билан боғланди:

– Ҳолат қайси шифохонада содир бўлгани суриштириляпти. Ҳозирча аниқ маълумот беришга эрта. Фақат бир нарсани айтишим мумкин – агар икки нафар бемор чиндан ҳам вафот этган бўлса, тиббиёт ходимлари уларни зудлик билан олиб чиқмай, ўз ишларига совуққонлик билан қараганлар. Лекин айтганимдай, вазиятни тўлиқ ўрганмай туриб баҳо бера олмаймиз. Албатта суриштирувлар натижасига кўра қўшимча маълумот берамиз.

@Ozbekiston_24_Tv