Get Mystery Box with random crypto!

ЕХҲТ ДИИҲБ сайловга тайёргарлик жараёнини юқори баҳолайди ЕХҲ | OʻZBEKISTON 24 RASMIY KANAL

ЕХҲТ ДИИҲБ сайловга тайёргарлик жараёнини юқори баҳолайди

ЕХҲТ ДИИҲБнинг Ўзбекистон президенти сайловини кузатиш миссияси 15 сентябрдан 5 октябргача бўлган давр учун оралиқ ҳисоботини эълон қилди.

Миссия аъзолари сайловлар янги демократик ва эркин Ўзбекистонни яратишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар шароитида ўтаётганини таъкидладилар.

Ҳар бир фуқаронинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган, хусусан, Ўзбекистонда фуқароларнинг хоҳиш-иродасини мустақил ифода этишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида олиб борилаётган жиддий ишлар қайд этилган.

Ҳисоботда сайлов кампаниясининг очиқлиги, ногиронлар ҳуқуқларининг таъминланиши ҳамда аёллар ва эркаклар учун тенг имкониятлар яратилиши ижобий баҳоланган.

@OZBEKISTON24UZB