Get Mystery Box with random crypto!

«Бу йўллар шармандалик эмасми?» — Шавкат Мирзиёев Фарғонадаги | Ўзбекистон24

«Бу йўллар шармандалик эмасми?» — Шавкат Мирзиёев Фарғонадаги йўл ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев 5 февраль куни Фарғона шаҳридаги «Шодиёна» маҳалласига бориб, МФЙ биноси, тозалаб, тартибга келтирилмаган ҳовлилар, таъмирталаб хоналарни кўриб, маҳалла раҳбарларининг ташаббуссизлигини танқид қилди. Шаҳар ҳокимига қаттиқ танбеҳ бериб:

«Нега шу пайтгача жойига қўймайсан? Нимага мен келишим керак? Ҳамманг кабинетда ўтирсанг, қачон галстукни ечиб, этик киясан? Сурхондарёга боргин, бундай маҳалла раиси қолмаган», — деб айтди давлат раҳбари.

Йўллардаги носозликлар сабабли Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбари ҳам танбеҳ олди:

«Мана шу йўлларга ким жавоб бериши керак? Сен мени шунча олдимда юрган одамсан, шуни айтмайсан. Бу йўллар шармандалик эмасми? Йўлларни сифатини қара. Мен айтмасам нега қилмайсан шуни? 4 йилдан буён олдимда юрибсан. Нимага ўзингни қийнамайсан? Шунча пул беряпман. Нимага таклиф бермайсан, ҳамманг бефарқсан?» —деди президент.

@ozbekiston24_yangiliklari