Get Mystery Box with random crypto!

28 январдан концерт тадбирларини ўтказишга рухсат берилди, уму | Ўзбекистон24

28 январдан концерт тадбирларини ўтказишга рухсат берилди, умумий овқатланиш ва кўнгилочар объектлар тунги вақтда ишлаши мумкин бўлади

Коронавирус қарши курашиш махсус комиссияси қарори билан, маданият соҳа вакилларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда, 28 январдан концерт-томоша тадбирларини санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда ташкил этишга рухсат берилди.

Уларга қуйидаги талаблар қўйилади:

концерт саройларини фақат 50 фоизгача тўлдириш;

ўриндиқлардан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш ва бўш қоладиган ўриндиқларни консервация қилиш;

концерт саройларига ташриф буюрувчи томошабин ҳамда ходимлар қатъий ниқобда бўлиши.

Шунингдек, ушбу қарор билан Республика махсус комиссиясининг умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар томонидан соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган даврида фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган чекловлар бекор қилиниб, Тунги вақтда фаолият юритишга рухсат берилади.

Каналга обуна бўлинг