Get Mystery Box with random crypto!

Жаҳон янгиликлари дайжести Нидерландия парламенти Иккинчи Ж | Ўзбекистон24

Жаҳон янгиликлари дайжести

Нидерландия парламенти Иккинчи Жаҳон Урушидан бери биринчи марта комендантлик соатини жорий этди. Қоидани бузганлик учун 95 евро миқдорида жарима солинади.

Японияда ўз жонига қасд қилишлар сони 10 йилдан ортиқ вақт ичида илк бор ошди. Маълумотларга кўра, 2020 йилда Япониянинг 20 мингдан ортиқ фуқароси ўз жонига қасд қилди.

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри раҳбари Эдуардо Паес коронавирус пандемияси сабабли бу йил машҳур карнавал бекор қилинганлигини эълон қилди.

Буюк Британия ҳукумати фуқароларда коронавирус аниқланган бўлса ва улар уйда ўз-ўзини яккалашса уларга пул тўлашни (ойига 500 фунт стерлинг) таклиф қилмоқдалар.

Ироқда Боғдоддаги йирик терактдан сўнг мамлакат хавфсизлик идораларининг қатор раҳбарлари лавозимларидан озод қилинди.

Батафсил: https://t.me/joinchat/SQ3tfHJ86e0lo9pS

Фото: Рио-де-Жанейро карнавали

Каналга обуна бўлинг
@ozbekiston24_yangiliklari
ᴇɴɢ ᴛᴇᴢᴋᴏʀ ʏᴀɴɢɪʟɪᴋʟᴀʀ
https://t.me/joinchat/SQ3tfHJ86e0lo9pS