Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентда Санкт-Петербург университети филиали очилади Презид | Ўзбекистон24

Тошкентда Санкт-Петербург университети филиали очилади

Президент қарорига кўра, ушбу филиал университетнинг алоҳида таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, таълим фаолиятини 2021/2022 ўқув йилидан бошлайди.

Филиалда кадрлар тайёрлаш кундузги, кейинчалик сиртқи ва бошқа таълим шаклида олиб борилади.

Битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган университетнинг белгиланган намунасидаги дипломи берилади.

Дарслар рус тилида, кейинчалик бошқа тилларда олиб борилиши режалаштирилмоқда.

Филиалда қуйидаги 3 йўналиш ташкил этилади:

Филология (шарқ тиллари бўйича);

Мамлакатшунослик ва хорижий мамлакатлар иқтисодиёти (шарқ мамлакатлари бўйича);

Биотиббиёт (кимё, физика, психология ва бошқалар).

Талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Каналга обуна бўлинг

ᴇɴɢ ᴛᴇᴢᴋᴏʀ ʏᴀɴɢɪʟɪᴋʟᴀʀ
https://t.me/joinchat/SQ3tfHJ86e0lo9pS