Get Mystery Box with random crypto!

Тиббиёт муассасаларининг малакали шифокорларига қўшимча устама | Oylik bot

Тиббиёт муассасаларининг малакали шифокорларига қўшимча устама тўланади

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан, давлат тиббиёт муассасаларининг малакали шифокорларини рағбатлантириш йўлга қўйилди.

Унга кўра, мазкур тизим халқаро рейтингларда тиббиёт йўналишида биринчи 200 таликка кирган олий ўқув юртларининг клиник ординатура (резидентура), магистратура мутахассислигини тамомлаган ва фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олган тиббиёт ходимларига татбиқ этилади.

Номзодлар томонидан аризалар муассасанинг кадрлар бўлимига топширилади.

Ҳужжатлар навбатдаги босқичда вазирликнинг Фан ва таълим бошқармаси томонидан кўриб чиқилгач, вазир буйруғи орқали рағбатлантирилади.

Номзодларнинг лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча устама вазир буйруғи чиққан кундан бошлаб бир йил давомида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг қуйидаги бараварида белгиланади:

клиник ординатура (резидентура), магистратура мутахассислигини тамомлаган тиббиёт ходимига – етти баравари;

фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олган тиббиёт ходимига – ўн беш баравари.

Қўшимча маълумотлар учун вазирликнинг 712391372 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш
https://t.me/oylikbot_uz