Get Mystery Box with random crypto!

HUMO ўз терминаллари ва тўлов иловаларини вақтинча чеклади «M | Oylik bot

HUMO ўз терминаллари ва тўлов иловаларини вақтинча чеклади

«Milliy banklararo protsessing markazi» МЧЖ ахборот хизмати хабар беришича, Бугун, 5 апрель соат 12:30дан 13:00гача терминалларни HUMO просессингига улашда қисқа муддатли қийинчиликлар юзага келди.

Соат 13:00га келиб бу ҳолат бартараф этилди ва HUMO карталари билан барча операциялар қайта тикланди.

Бироқ, соат 15:00дан кейин карталардан маблағларнинг икки маротаба ечиб олиш ва муваффақиятсиз транзакциялар натижасида ҳам икки маротаба ечиб олишлар кузатилди.

Келажакда бу каби хавфлар ва носозлик ҳолатлари такрорланмаслиги учун вазият сабаблари тўлиқ аниқланиб, бартараф этилгунига қадар HUMO ўз терминаллари ва тўлов иловаларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

МБПМ юзага келган ноқулайликлар учун узр сўради.

Ҳозирда мобил иловаларнинг ишлаши қисман тикланган, яқин вақт ичида HUMOнинг бошқа барча хизматлари тўлиқ ҳажмда ишлай бошлайди, дейилади хабарда.

———

UPD / Хабар янгиланди

HUMO пластик карта тўлов тизими Ўзбекистонда тўлиқ ишламоқда.

Барча терминаллар ва тўлов иловалари нормал ишламоқда. Пул ўтказмалари ҳам ишлади.

Каналга уланиш
https://t.me/oylikbot_uz