Get Mystery Box with random crypto!

Карантин даврида меҳнат таътилидан кейин ўқитувчига меҳнатга ҳ | Oylik bot

Карантин даврида меҳнат таътилидан кейин ўқитувчига меҳнатга ҳақ тўлаш қандай амалга оширилади?

Халқ таълим вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова ушбу саволга батафсил жавоб берди.

Бугун мактаб ўқитувчиларидан Вазирликка келиб тушаётган энг кўп савол айнан шу мазмунида бўляпти.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликларининг 2020 йил 4 майдаги қўшма хатига асосан карантин муносабати билан ташкилотнинг иш фаолияти тўлиқ ёки қисман тўхтатилиши сабабли, шунингдек, ходимнинг лавозим мажбуриятларининг хусусиятларига ёки бошқа сабабларга кўра ўз вазифасини масофавий иш режимида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишларга ўтказиш имкони бўлмаган ҳолларда унга асосий лавозим маошидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланишини таъминлаш белгиланган.

Шунга кўра, карантин даврида ходимларнинг асосий йиллик меҳнат таътили даври тугаган сўнг уларга қўшма хатда кўрсатилган тартибда иш ҳақи тўловлари амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликларининг 2020 йил 4 майдаги 01/05-12-02-32/78, 01/00-01/09-4074-сонли қўшма хати илова қилинади.

Каналга уланиш
https://t.me/oylikbot_uz