Get Mystery Box with random crypto!

@Oylikbot дан фойдаланиш бўйича йўриқнома (эринмасдан ўқиб чиқ | Oylikbot

@Oylikbot дан фойдаланиш бўйича йўриқнома (эринмасдан ўқиб чиқинг)

1.Бот билан ишлашда ўзбек (лотин ва кирилл алифбосида) ва рус тилларидан бирини танлаб, фойдаланиш мумкин бўлди.

2. Маълумот олиш учун эндиликда ЖШШИР - жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини ҳам киритилиши талаб этилади. Бу орқали телефон рақами хато киритилган ходимларнинг маълумотини бошқа шахслар ололмайди. ЖШШИР - бу фуқаролик паспортининг қуйисидаги 14 та рақамдир, уни аниқлаш қуйидаги расмда кўрсатилган тартибда амалга оширилади. Бу ерда 3 рақами эркак киши эканлигини билдиради (аёлларда 4 рақами бўлади, 2000 йилдан кейин туғилганларда эса мос равишда 5 ва 6 рақамлари бўлади), ундан кейинги 6 та рақам эса туғилган санани билдиради.

3. Ботда Созламаларга кириб, ЖШШИРни ўзгартириш банди танланди ва фуқаролик паспортидаги рақам киритилди. Шундан сўнг ҳам бот Телефон рақам бириктирилган ходимдаги ЖШШИР билан сиз кўрсатган ЖШШИР бир хилмас деб хатолик берса, ташкилот бухгалтериясига мурожат қилиш керак бўлади, чунки ходимнинг маълумотида бошқа ЖШШИР тургани учун уни ҳисобчи тўғрилаб қўйиши керак бўлади. Натижада паспортда бошқа ЖШШИР ва ташкилотда бошқа ЖШШИР турган ҳолатлар ҳам тўғриланади.

4. Телефон рақами ўзгарган ходимлар ботда аввалги маълумотларни ҳам сақлаб қолган ҳолда телефон рақамини ўзгартириши мумкин бўлди. Бунинг учун Созламаларга кириб, Телефон рақамни ўзгартириш банди танланади.

5. Бот автоматик тарзда танлаш учун жорий санадан аввалги 12 ойни кўрсатади. Ундан аввалги даврлар маълумотини олиш учун тегишли йил ва ойни 2022-01 каби шаклда ёзиб киритиш керак бўлади.

6. Аввал маълумот келиши узоқ вақт оларди. Эндиликда тегишли маълумотлар қисқа вақт ичида келадиган қилинди.

7. Ботда иш ҳақига доир барча маълумотлар келаётганлиги учун бухгалтерияга иш ҳақи тўғрисида маълумот олиш учун боришга ҳожат қолмади.

Ойлигингиз ҳақида маълумот олиш учун @oylikbot га киринг

https://t.me/+RsGHSdKtEUzKvKNr
https://t.me/+RsGHSdKtEUzKvKNr
https://t.me/+RsGHSdKtEUzKvKNr