Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли юртдошлар! Мамлакатимиз электр энергияси таъминоти в | Oylik Bot

Ҳурматли юртдошлар!

Мамлакатимиз электр энергияси таъминоти ва бошқа тармоқлар ишини нормаллаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Жумладан, ҳудудларда электр таъминоти босқичма-босқич тикланмоқда.

Аввал айтиб ўтилганидек, вазият шахсан Президентимиз назорати остида, қилинаётган ишлар ҳақида давлатимиз раҳбарига мунтазам ахборот бериб борилмоқда.

Бундан ташқари, аҳолининг ҳаётий эҳтиёжларини таъминлаш билан боғлиқ барча соҳалар ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари кучайтирилган иш режимига ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, тиббиёт муассасалари (шу жумладан туғруқхоналар, COVID-шифохоналар ва ҳоказолар) электрогенераторлар билан таъминланди.

Табиий газдан қарздорлик учун автоматик равишда ўчириш тўхтатилди.

Шу билан бирга, ҳозирча электр таъминоти тикланмаган жойларда уй-жойларни ёритиш ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тавсияларига амал қилишингизни сўраймиз.