Get Mystery Box with random crypto!

​Uzasbo тизими бўйича энг кўп бериладиган саволларга жавоблар: | Oylik bot

​Uzasbo тизими бўйича энг кўп бериладиган саволларга жавоблар:

1. Номеримни жўнатсам қайта қайта номер сўраяпти. — бу вазиятда сиз телефон рақамингизни нотўғри киритябсиз. Кўрсатилгандай тарзда ўз рақамингизни киритинг (пастдаги расмни очиб кўринг).

2. Номер боғланмаган деяпти. — бу ҳолда корхонангизнинг бош ҳисобчисига мурожаат қилинг. Рақамингизни Uzasbo тизимига улаганидан сўнг бот ишлаб кетади.

3. Oylikbot жавоб бермаяпти. — Айрим пайтларда Uzasbo сервери ишламай туради (профилактика ишлари ўтказилганда). Бу вазиятда 1-2 соатдан кейин ишлатиш керак ёки ботни учириб юбориб бошидан очиш керак.

4. Уланганимдан сўнг, ойлигим қайси даврда қанча олганим, қанча ушлаб қолинганини қаердан биламан? — ой ва йилни хабар жўнатиш қаторида ёзинг ёки пастдаги ўзингиз хохлаган даврни танланг (қуйида расмларда кўрсатилган).

5. Ойликботга қандай уланса бўлади? — телеграмда @oylikbot ни қидиринг ёки t.me/oylikbot га киринг.
манба: