Get Mystery Box with random crypto!

ЧОЙХОНАДА ЙИҒИЛАЙЛИК ЖЎРАЛАР Чойхонада йиғилайлик жўралар, Да | 𝙊𝙔𝘽𝙊𝙇𝙏𝘼 🪓 | 𝙏𝙚𝙯𝙠𝙤𝙧 𝙔𝙖𝙣𝙜𝙞𝙡𝙞𝙠𝙡𝙖𝙧

ЧОЙХОНАДА ЙИҒИЛАЙЛИК ЖЎРАЛАР

Чойхонада йиғилайлик жўралар,
Дастурхонни безар палов тўралар.
Қандай мазза, эҳ ўзгача гашти бор,
Шашликларга тўлиб турса қўралар.

Болаликдан биргасиз ҳар онимда,
Оғир кунда ёлғиз қўймай ёнимда.
Жигарчилик ҳурмати бор қонимда,
Чойхонада йиғилайлик жўралар.

Оёқ юриб тана бўлса саломат.
Дийдор кўриб тўймоқлигам бир неъмат,
Айтади-ку бу кунларам ғанимат.
Чойхонада йиғилайлик жўралар.

Кўришамиз ошналарни тўйида.
Йиғилмасдан тоғу, дарё бўйида.
Юравермай тирикчилик ўйида.
Чойхонада йиғилайлик жўралар.

Бир кун жаноналар қўлин тутмасдан,
У кам бу кам қайғусини ютмасдан.
Эҳ кимнидир эришини кутмасдан,
Чойхонада йиғилайлик жўралар.

Одилбек Қодиров

@Oybolta энг тезкор янгиликлар каналига обуна бўлинг!