Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат #Тарқатинг Эртадан Ерда магнит бўронлари бошланади. | 𝙊𝙔𝘽𝙊𝙇𝙏𝘼 🪓 | 𝙏𝙚𝙯𝙠𝙤𝙧 𝙔𝙖𝙣𝙜𝙞𝙡𝙞𝙠𝙡𝙖𝙧

#Диққат #Тарқатинг
Эртадан Ерда магнит бўронлари бошланади.

Қуёш астрономияси лабораторияси прогнозига кўра, Қуёшдаги биринчи портлаш эртага, 21 декабрь куни юз беради. Эрта тонгданоқ бир неча соатгача чўзилувчи магнит бўронлари бошланади.
Магнит бўронларининг каттароғи 25 декабрда бошланиб, 28 декабргача давом этади. У Г1 (кучсиз даража) тоифасига киритилган. Магнитосферадаги беқарорлик 29–31 декабрь кунлари, қолаверса, янги йилнинг 3 январида кузатилиши кутилмоқда.

Шифокорлар магнит бўронларига нисбатан организми сезувчан одамларга бу кунлари жисмоний зўриқишлардан тийилиш, уйқу режимини бузмаслик, тоза ҳавода кўпроқ бўлиш, етарли миқдорда сув ичиб, мева ва сабзавотлар истеъмол қилишни тавсия қилишмоқда
.

@Oybolta Энг тезкор янгиликлар каналига обуна бўлинг!