Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар камайган Марказий банк | 𝙊𝙔𝘽𝙊𝙇𝙏𝘼 🪓 | 𝙏𝙚𝙯𝙠𝙤𝙧 𝙔𝙖𝙣𝙜𝙞𝙡𝙞𝙠𝙡𝙖𝙧

Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар камайган

Марказий банк маълумотларига кўра, жами пул массаси ноябрь ойида 5,9 триллион сўмга ортиб, 1 декабрь ҳолатига 177,2 триллион сўмга етган.

Бунда миллий валютадаги бошқа депозитлар қолдиғи 3,8 триллион сўмга ва чет эл валютасидаги депозитлар қолдиғи 5,5 триллион сўмга кўпайган бўлса, тор маънодаги пул массаси 3,4 триллион сўмга қисқарган.

Хусусан, ноябрь ойида нақд пуллар 2,4 триллион сўмга камайиб, муомалага чиқарилган нақд пуллар қолдиғи 1 декабрь ҳолатига 41,3 триллион сўмни ташкил этган.

Йил бошига нисбатан нақд пуллар қолдиғи 12,7 триллион сўмга кўпайган.

@Oybolta Энг тезкор янгиликлар каналига обуна бўлинг!