Get Mystery Box with random crypto!

Супер-контракт бўйича қўшимча маълумотлар эълон қилинди Давла | OYBEKOFF

Супер-контракт бўйича қўшимча маълумотлар эълон қилинди

Давлат қабул комиссияси қарори билан супер-контракт бўйича қўшимча енгилликлар белгиланди.

Энг катта янгилик, бу абитуриент ўзи танлаган БИРИНЧИ йўналишга кира олмаган, лекин 2, 3, 4 ёки 5-йўналишлардан бирига ўқишга кирган бўлса, унда ўз хоҳиши билан БИРИНЧИ танлаган йўналишида супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.

Ўтган йиллари абитуриент қайсидир йўналишга ўқишга кирдими, тамом, у бошқа йўналишда супер-контрактда ўқий олмас эди. Бу йил эса истисно тариқасида БИРИНЧИ йўналишда ўқишга рухсат берилди. Бу истисно 2, 3 ёки 4-йўналишга тааллуқли эмас.

Шунингдек, танлаган бешала йўналишига ҳам ўқишга кира олмаган абитуриентлар исталган бешта йўналишдан бирини танлаб, супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.

КУНДУЗГИ ТАЪЛИМ УЧУН СУПЕР-КОНТРАКТ НАРХЛАРИ
СИРТҚИ ВА КЕЧКИ ТАЪЛИМ УЧУН СУПЕР-КОНТРАКТ НАРХЛАРИ

Супер-контракт нархлари билан юқоридаги ҳаволалар орқали ўтиб, танишишингиз мумкин.


OYBEKOFF