Get Mystery Box with random crypto!

#Ибрат ШАЙТОН АРАЛАШДИ Ривоят қилинишича, бир киши ҳазрати | Oxun bobo markaziy masjidi

#Ибрат

ШАЙТОН АРАЛАШДИ

Ривоят қилинишича, бир киши ҳазрати Абу Бакр Сиддиқни ҳақорат қилди.
Пайғамбар алайҳиссалом ҳам ўша жойда эдилар.
У зот бўлаётган воқеадан ажабланиб, ҳатто табассум ҳам қилдилар. Ҳалиги кимса ҳақоратни жуда кўпайтириб юборгач, Абу Бакр ҳам унга бир-икки оғиз гап билан жавоб қайтардилар.
Шунда Набий алайҳиссалом жойларидан туриб кетдилар.
Абу Бакр ҳам ортларидан эргашиб:
– Эй Аллоҳнинг Расули, у мени сўкканида индамай ўтирган эдингиз, баъзи сўзларига жавоб қайтарганимда эса туриб кетдингиз? – дедилар.
Шунда Пайғамбар алайҳиссалом:
– Олдин ёнингда бир фаришта туриб, ҳақоратларни сендан қайтараётган эди, бир-икки сўз айтганингдан кейин фаришта кетиб, шайтон келди, мен шайтон бор жойда ўтирмайман, – дедилар.

«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан олинди.

https://t.me/oxunbobooficial