Get Mystery Box with random crypto!

#ustoz Магистратура талабалардан бири маъруза охирида менга: | Oxun bobo markaziy masjidi

#ustoz

Магистратура талабалардан бири маъруза охирида менга: «Доктор! Дарсдаги маърузангизни эшитган пайтимизда уни тушунамиз ва кейинги дарсингизни интизорлик билан кутамиз. Лекин уйга қайтиб, дарсликларни ўқисак, сиз маъруза қилган пайтдагичалик фойда ва руҳиятни топмаймиз» деди. Мен унга: «Асалари асални нимадан олади?» дедим. У: «Гуллар ширасидан», деди. Мен: «Агар сен ўша гулларнинг бирортасидан есанг, таъми қандай бўлади?» дедим. У: «Аччиқ бўлади», деди. Шунда мен: «Устознинг вазифаси мана шудир. Устозлар аччиқ гуллардан ширин ва фойдали асал чиқариш учун миллионлаб гуллар узра айланиб, сўнг талабалар олдига тўплаган шираларининг хулосасини қўйишади», дедим.

@oxunbobooficial