Get Mystery Box with random crypto!

#солиҳлар_гулшани Халифа Умар ибн Абдулазиз масжидга кирдила | Oxun bobo markaziy masjidi

#солиҳлар_гулшани

Халифа Умар ибн Абдулазиз масжидга кирдилар. Масжид қоронғи бўлганидан, ухлаб ётган бир одамни оёқлари билан туртвордилар. Умар қоронғида кўрмасдилар.
У одам:
- Бу нимаси? Эшакмисан?- деди.
У киши:
Йўқ, Умарман - дедилар.
Шунда халифанинг ҳамроҳлари айтди:
Эй амирал-муъминийн, у сизни, эшак, деди.
- Йўқ, у эй эшак, демади. У сўради, мен жавоб қилдим, дедилар.

Умар қандай ҳам нозикфаҳм, ҳалим ва тақводор бўлганлар-а!!

Биз мусулмонларнинг ишимиз ажиб.
Битта Илоҳга ибодат қиламиз. Битта Каъба атрофида тавофда бўламиз.
Намозимизда бир қиблага йўналамиз.
Масжидда бир сафга сафланамиз. Ҳаммамиз бир нафасда баробар "омийн" деймиз.

Шуларга қарамай ҳаммамизнинг ўзимизга хос исломимиз бор.
Бу исломимиз бошқамизникидан фарқланади. Ҳар биримиз исломни ўз услубимизда тушунамиз. Ҳаётда унга ўзимизга тегишли йўсинда муомала қиламиз.

Мустафо Маҳмуд, "Жаннат ва дўзах узра баланд арқон" китобидан

Каналга уланиш учун линкни устига босинг.
https://t.me/oxunbobooficial