Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси референдумига 1 кун қолди. Овоз бериш | OVOZBEK

Ўзбекистон Республикаси референдумига 1 кун қолди. Овоз бериш референдум куни соат 8:00 дан 20:00 гача ўтказилади.

1. Фуқаро овоз бериш биносига келгач, участка комиссияси аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади.

2. Овоз берувчи фуқаролар рўйхатига имзо қўяди.

3. Фуқарога овоз бериш бюллетени берилади.

4. Бюллетень овоз берувчи томонидан яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида тўлдирилади.

5. Фуқаро бюллетенда референдумга қўйилаётган масала бўйича ўзи овоз бераётган вариант рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга « » ёхуд « » белгисини қўяди.

6. Бюллетенни тўлдиргандан кейин фуқаро уни овоз бериш қутисига ташлайди.

7. Бюллетенни қутига ташлаганидан сўнг овоз берувчи чиқиш томон йўл олади.

@OVOZBEK