Get Mystery Box with random crypto!

Жаҳонгир Ортиқхўжаев чарчади. Агар Нуҳ минг йил яшаб бир тўфон | OVOZBEK

Жаҳонгир Ортиқхўжаев чарчади. Агар Нуҳ минг йил яшаб бир тўфон кўрган бўлса, у икки йил ҳоким бўлиб минг тўфон кўрди. Одамларнинг ëлғони ва амалдорларнинг найранглари чарчатди уни.

У "Шум бола" каби кўчада ўсди. Кўчани гапи билан тили чиқди. Ўн сўм ўғирласа, тўққиз сўмини тепага берди. Амалдорларни пора билан боқиб эвазига дашном эшитди. Уни ҳамма ëмон кўради. Бой бўлгани ва амалда ўтиргани учун.

Ҳоким бўлганидан бери тўйиб ухламади. Президент ëки Бош вазирдан қўнғироқ бўлса чўчиб тушадиган бўлди. Катталарнинг қилмишлари аферистик схемаларидан тўйиб кетди. Бу катталар уни ўз чўнтагига айлантиришди.

Тошкентни буздириб, ер участкаларни олишди. Айбдор сифатида Жахонгир рўпара қилинди. Матбуотга ҳам у балогардон бўлди. Ўзим уни кунора танқид қилдим. Карикатураларини чиздим.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳозир ўлса, жаннатга тушади. Чунки у жаҳаннамни бу дунëда кўрди. Мирзиëев даврида амалдор бўлиш - бу азоб ва уқубат.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам одам. Уни ҳам она туққан. Тадбиркор бўлиб топган тутганини бамайлихотир ея олмай, асаб касалига дучор бўлди. Инсонни тушуниш керак. @eltuz2022