Get Mystery Box with random crypto!

​#ШАРҲ Қабул квоталари камаймайди, аксинча 28 фоиздан 38 фоиз | Олий таълим янгиликлари // Oliy ta'lim yangiliklari

#ШАРҲ

Қабул квоталари камаймайди, аксинча 28 фоиздан 38 фоизга етказилади

Маълумки, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан 2022/2023 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисидаги Президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Унда кўзда тутилаётган айрим ўзгаришлар ижтимоий тармоқлар, жумладан “Qalampir.uz” интернет нашрида “ОТМга қабул ўринлари камайтирилмоқда” мазмунида нотўғри талқин қилинмоқда.

Аслида қандай?

Лойиҳага кўра, 2022/2023 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари жами 123 460 (бакалавр – 112 378, магистратура учун – 11 082) нафар этиб белгиланмоқда.

Алоҳида эътибор қаратиш лозимки, бу кўрсаткичларда молиявий ва академик мустақиллик берилган 36 та олий таълим муассасасининг тўлов-контракт асосида ўқишга қабул параметрлари кўзда тутилмаган.

Агарда ушбу параметрларни ҳам қўшиб ҳисобласак, 2021/2022 ўқув йилига нисбатан қабул квоталари 10 фоизга оширилиб, ўтган йилги 180 минг кўрсаткич бу йил 200 мингга етказилиши кутилмоқда.

Демак, қабул ўринлари камаймайди, аксинча оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube