Get Mystery Box with random crypto!

Боғча болаларининг ризқини есам, дуоим ўтадими? Ассалому алай | ТО ЧТО МНЕ НРАВИТСЯ

Боғча болаларининг ризқини есам, дуоим ўтадими?

Ассалому алайкум, опажон!

Мен шу хонадонга келин бўлиб тушганимда ёшим 20 да эди. Ҳозир 30 даман.

Қайнонам боғчада ишлайдилар. Рўзғорга боғча болаларининг ризқидан қийиб олиб келадилар.

Мен ва хўжайиним ҳам рўзғорлик қиламиз, яъни олиб келсинлар, деб жим ўтирмаймиз.

Аммо қайнонам:

“Ношукрлар, мен олиб келяпман, нега сизлар ҳам бозордан олиб келасизлар?” деб жанжал қиладилар.

Келин бўлиб тушган пайтимда ёш эдим.
Унча фаҳмига бормаганман.

Лекин йиллар ўтяпти, озгина ҳам кўнглим хотиржам эмас.

Фақат ичимда “Аллоҳнинг олдида ҳаром луқма еяётганимиз, болаларимга ҳаром едираётганим учун қандай жавоб берамиз?” деб ўйлайман.

Хўжайиним битта ўғиллар.

Алоҳида чиқиб кета олмаймиз. Хўжайинимга ҳам айтиб, гапириб ўтираманки, фарзандларимизга ҳаром луқма едиряпмиз, деб.

У киши ҳам қайнонамга, яъни оналарига “Ҳалол эмас бунақа олиб келишингиз! Сиз уйда ўтиринг, болаларимга қаранг, биз келинингиз билан ишлаймиз, ҳалол ва покиза рўзғор қиламиз”, дейдилар.

Қайнонам: “Менинг топганим, келтирганим ҳалол. Қанча меҳнат қиламан, у менинг ҳаққим”, дейдилар.

Балки қайнонамга ҳалолдир, лекин бизга-чи?

Аллоҳимдан: “Ҳалолинг билан бизларни кифоялантир”, деб намозларимда сўрайман.

Лекин Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Луқмаси ҳалол эмас одамнинг дуоси қабул бўлмайди”, деб айтганлар-ку.

Мен ихтиёрий шу ҳаром луқмани емайман аммо.

Менинг ҳам дуоларим қабул бўлмайдими?




ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Болажонларга аталган нарсани ундай қилиб олиб келиб истеъмол қилиш жоиз эмас.

Сиз ўша нарсалардан тийилинг, болаларингизни ҳам тийинг.

Сизлар емасангиз, парҳез қилсаларингиз, қайнонангиз шунга кўнади.

Ажаб эмас, ўзи ҳам тийилиб қолса! Аллоҳ барчамизни поклик билан сийласин. Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб

ОТИНОЙИЛАР КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ



https://t.me/joinchat/AAAAAEhM3i_welxaQNB6hg