Get Mystery Box with random crypto!

Ажоиб ижодкор дӯстимиз Отабек Исроиловнинг 'Она лайлак парвози | Koʻngul ozоdadur...

Ажоиб ижодкор дӯстимиз Отабек Исроиловнинг "Она лайлак парвози" (Бадий публитсистик мақолалар) деб ном олган илк китоблари бизнинг қӯлимизга ҳам етиб келди. Ушбу китоб "Ӯзбекистон Ёзувчилар уюшмаси" томонидан ташкил қилинган "Биринчи китобим" лойиҳаси тавсиясига кӯра, 10000 нусхада чоп қилинган.
Отабек Исроилов 1999 йил Ӯзбекистон Республикаси Тошкент вилояти Ӯрта Чирчиқ туманида (ноҳиясида) дунёга келган, Ӯзбекистон журналистика ва оммавий коммуникатсиялар университети талабаси. Ҳозирда "Машъал" газетаси бошмухаррири ӯринбосари сифатида самарали меҳнат қилиб келмоқда.
Отабек билан танишганимизга унча кӯп бӯлмади, аммо улар қаламига мансуб публитсистик мақолаларни ҳаргал севиб ӯқийман. Отабек билан танишишимга сабаб бӯлган шахс бу шак-шубҳасиз мен учун қадрли бӯлган ёш ва навқирон журналист Отабек Бакировдир.
Мен бу икки ёш Отабекларни ҳардоим ижтимоий тармоқда кузатар эканман, ӯзим учун бугунги Янги Ӯзбекистоннинг ёш журналистлар атмосферасини кашф этдим ва бундан жуда мамнунман. Дӯстларимизнинг келгуси касбий ишларида ва ижодларида муваффакиятлар тилаб қоламан!!!
Китоб ҳақидаги фикр мулоҳазаларимни кейинроқ батафсил айтиб ӯтаман...

Зайниддин Муҳаммадиев,
тожикистонлик ёш ижодкор