Get Mystery Box with random crypto!

ҲИКМАТЛИ САТРЛАР Ит юлдузга кулки бўлар, Ойга қараб ҳура-ҳура | Koʻngul ozоdadur...

ҲИКМАТЛИ САТРЛАР

Ит юлдузга кулки бўлар,
Ойга қараб ҳура-ҳура...
*
Ҳар ким "ўзи" бўлар, аммо "сен" бўлмас...
*
Вақтида дунёга келган одамлар,
Табриклайман энг аввало сизларни!
*
Ўтёқардан доно чиқар
Сўзга қулоқ бера-бера...
*
Ҳар кунингни пишган тутдай қоқиб ўт...
*
Олма тушган билан аҳмоқ каллага,
Очила бермайди Ньютон қонуни.


Ибройим Юсупов