Get Mystery Box with random crypto!

Биласанми, телеграм менга нима берди. Айрилганимиздан кейин се | Koʻngul ozоdadur...

Биласанми, телеграм менга нима берди. Айрилганимиздан кейин сенинг қанчалар пастлаб кетаётганингни кузатиш имконини берди.

Сен эса ёйдан чиққан камондек шиддат билан қулаб боряпсан. Бу жараённи юзлаб одамлар завқ ва лоқайдлик билан томоша қилмоқда. Уларга қачон қулашнинг охирига етиб боришинг, чилпарчин бўлганингдаги овоз муҳим.

Мен ҳам улар орасидаманми? Йўқ. Мен обуначиларинг орасида йўқман. Кузатувчи эмас, кузатув нуқтасидаги навбатчиман. Сени тепадан эмас, пастдан кўряпман.

Шундай нуқта келадики, сени тутиб қоламан. Мен пастга зиналар билар тушиб келдим ва кутяпман.

Ғанимларинг томошани охирига етолмайди.