2023-05-02 19:22:59
Қарши шаҳридаги 9-мактабда бир бошланғич синф ўқитувчиси бор, аёл киши.
Шунча фаолияти давомида бирор марта бирор нарсага ўқувчилардан пул йиғмаган.
1-октябрь байрамим ёки фалон куни туғилган кунимга совға деб гадойлик қилмаган.
Ота-оналар пул йиғилишиб чин кўнгилдан берганда ҳам пулни қайтариб берган.
Мана шу опани дунёдаги энг ҳалол ва фидоий устоз деб биламан.
Қанча ота-оналар унга ҳомийлик қиламиз деганда ҳам рад этган, исмини айтишим шарт эмас, мактабдан бориб сўрасанглар айтишади.
Лекин шу аёлни синфи мактабдаги энг тоза ва тартибли синфлардан биттаси.
Ҳар қандай ота-она бошланғич таълимни боласи айнан шу устоздан олишини истайди.
Молия пул бермади, директор мажбур қилди фалон-машон деган гаплар бу шунчаки кўпгина ўқитувчиларни ўзини оқлаш учун айтган баҳонаси холос.
Шу опа кўп ўқитувчиларга мастер класс ўтиб бериши керак.
Ишонмаганлар ўша мактабга бориб мен берган таърифни айтиб сўраса ўша ўқитувчи ким эканини любой мактабда юрган ўқитувчи ёки ота-она иккиланмай айта олади.
Афсуски бу опа кабилар саноқли, аслида олмос ҳам камёб, кесак эса ҳар жойда сероб...
@Otabek
8.6K viewsОтабек Артиков, 16:22