Get Mystery Box with random crypto!

Баъзи давлат ташкилотлари ходимларини телефонида NotCoin борми | Отабек Артиков

Баъзи давлат ташкилотлари ходимларини телефонида NotCoin борми ёки шунга ўхшаш ўйинлар ўйнайдими, йўқми текширишни бошлашибди.

Барака топкурлар, қачонгача салла деса каллани оласизлар, ўйинни ўзбекистонда 10 млнга яқин одам ўйнайди, ўйин учун жавобгарлик йўқ.
Ўйиндаги босилаётган тангалар крипто актив ҳисобланмайди, уни ўйнаб юрган одам қачонки биржада сотувга чиқарса ўша вақтдан бошлаб у крипто актив ҳисобланади.

Ўйин ўйнаганлик учун жавобгарлик йўқ барака топкурлар, бизда манимча дарахтлар кўп кесилгани учун ҳам тўнкалар кўп бўлса керак...

Умуман олганда мана шу крипто активлар учун жазо қўллашни ўзи қип-қизил шармандалик.

Ундан кўра солиқ жорий қилинглар, одамлар тўлаб қўйиб соққани қилсин, халқни бойишига тўсқинлик қилишдан давлат манфаатдор эмас, баъзи раҳбарлар манфаатдор холос..

@Otabek