Get Mystery Box with random crypto!

Саволлар кўп... 'Шаҳрисабз шаҳар ИИБ бошлиғининг ўринбосари Ж | Отабек Артиков

Саволлар кўп...

"Шаҳрисабз шаҳар ИИБ бошлиғининг ўринбосари Ж. Раупов воқеа жойига етиб келиб, А. Абдуллаев билан суҳбатлашиб, ундан “ушбу автомашинанинг эгаси сизми?” деб сўраганида, А. Абдуллаев ИИБ бошлиғининг ўринбосари Ж. Рауповга нисбатан ҳам кўпчилик фуқаролар олдида “сен кимсан?” деб қўпол муносабатда бўлиб гаплаша бошлаган."

Ростдан ҳам шунақа бўлганми? "Қашқадарё вилоят судлари" алдашмаса керак а?

Ҳар холда бу РАСМИЙ АХБОРОТ.

Ёзилиши бўйича ИИБ бошлиғининг ўринбосари Ж. Раупов ўзини А. Абдуллаевга таништирмаган (таништирган деган жумла йўқ) , ваҳолангки “сен кимсан?” деган жавобни эшитган.

Шу ҳолатда қонунларимиз нима дейди?
Ўзбекистон Республикасининг ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТЎҒРИСИДА 16.09.2016 йилдаги 407-сон Қонуни

8-модда. " Ички ишлар органи ходими фуқарога мурожаат этганида:
ўз лавозимини, унвонини, фамилиясини, исмини, отасининг исмини айтиши, фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши, шундан сўнг мурожаат қилишининг сабаби ва мақсадини маълум қилиши;
" шарт деб белгилаб қўйилган.

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНГА АМАЛ ҚИЛИБ ИИБ бошлиғининг ўринбосари Ж. Раупов фуқаро А. Абдуллаевга ўзини таништирганми?

Эшитишимиз бўйича бу ҳолатларнинг ҳаммаси бодикамерага тасвирга олинган ва ИИБда турибди. Расмий ахборотда ёзиб ўтилган важларни эса ўша камерадаги видеотасвир тасдиқлаши мумкин.

Фақат ўшандагина ҳақиқат юзага чиқади. Ҳақиқатдан ҳам шунақа ҳолат бўлганми ёки йўқми.

@UDDU_channel