Get Mystery Box with random crypto!

Қашқадарё вилоят суди Мақсуд Музаффаров ва унинг дўстлари била | Отабек Артиков

Қашқадарё вилоят суди Мақсуд Музаффаров ва унинг дўстлари билан бўлиб ўтган ҳолатни ёзиб чиқарибди.

Агар бори шу бўлса, менинг назаримда иш материаллари бир томонлама кўрилгандек?

СУД процессида адвокат, прокурор бор эдими ўзи?

Суд состави билан танишчак ҳам яхши бўларди...

Умид Каримов ва Мақсуднинг яқинда чиқган видеосида Боди-камерани кўрилишини сўраган эди.

Шов-шувларга сабаб бўлаётган ҳолатни Қашқадарё вилояти ИИБси ЙПХ ходимларида бўлган боди-камерадан видеони тақдим этишларини сўраб қоламиз.

Ҳа айтганча, "сенсираб" гапириш ноҳурматсизлик экан уларнинг айтишича.

"Сиз" деб мурожаат қилиш мажбурлиги қаерда ёзилган???

Бу янги конституциясида киритилган норма бўлса керак а? Конституция билан тўлиқ танишмадим ҳали, шу учун ҳам сўрадим...

Айтганча, Мақсуднинг отаси кеча кечқурун ИИБ ходимлари томонидан қўйиб юборилган. Автомашинасини жарима майдонига оббориб қўйишган. Мақсуднинг отасига ҳам қанақадир иш бошлашгани ва яқин кунларда СУД бўлиши мумкинлигини ҳақида хабар келди.

@UDDU_channel