Get Mystery Box with random crypto!

#МУРОЖААТ 'Бугун эрталабдан Сирдарё тумани Сирдарё шаҳри, Баҳ | Отабек Артиков

#МУРОЖААТ

"Бугун эрталабдан Сирдарё тумани Сирдарё шаҳри, Баҳор МФЙ, Ўзбекистон кўчаси(марказий кўча)да электр йўқ, натижада бошқа маҳаллаларда уяли алоқа телефони ва табиийки, интернет тармоғи ишламаябди.

Бундай ҳолатлар кўп учрайди, уяли алоқа телефони ва интернет тармоғини бошқа бизга боғлиқ бўлмаган, юқоридагига ўхшаш ҳолатларда ишлатолмасак, ишлатолмаган трафигимиз учун маблағни қайтариб беришлари ёки кейинги ойга ўтказишлари амалиётини тизимга киритиш керак, бўлмаса халқни пули ҳавога учябди бунақа вазиятларда.

Муаммони тезроқ бартараф этишларини сўраймиз, ёмғир ҳеч нарсага бахона бўлолмайди!"


Жамоатчилик назорати

P.S. Сирдарё ҳам тошкентга яқинда муаммолари ҳам шу сабaб бир-бирига ўхшаш, тўғрими ҳоким бува?

@Otabek