Get Mystery Box with random crypto!

Кеча Қарши шаҳар ҳокимлиги Журналист ва блогерлар учун шаҳарда | Отабек Артиков

Кеча Қарши шаҳар ҳокимлиги Журналист ва блогерлар учун шаҳарда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва янги ташкил этилган тадбиркорлик объектлари билан яқиндан таништириш мақсадида пресс тур ташкил этилди.

Пресс тур давомида иштирокчилар шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев томонидан шаҳар марказида фаолият бошлаган "ОҚСАРОЙ" меҳмонхонаси, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида ташкил этилган Қарши шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати ва кичик саноат зонаси ҳудудида профнастил ва сендвич панеллар ишлаб чиқараётган "ALPTOM" Х/К, “PROMO MASTERS” мебел жиҳозлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишишди.

Қарши шаҳри охирги вақтларда ҳақиқатда ўзгача қиёфага кириб чирой очиб бормоқда.
1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати ва "ОҚСАРОЙ" каби янги ва замонавий обектлар шаҳар чиройига янада чирой қўшмоқда.

@Otabek