Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли Чироқчи тумани ҳокими НОДИР ЭРКАЕВ! Девонхонангизда А | Отабек Артиков

Ҳурматли Чироқчи тумани ҳокими НОДИР ЭРКАЕВ! Девонхонангизда Алишер деган "зўравон" ходим бор экан.
Танқид чиқса жаҳл қилиб ёзиб қоладиган, мени танийдиганларга мени бир нарса қилишини айтиб дийдиё қиладиган.

Ё танқидларга чидай олмай шу йўлга ўтдингларми, зўр келяптими?
Мени танийдиганларга телефон қилиб "-Артиковни фалон қиламан" деб юрган экан.
Мени фалон қиламан деганлар ёнимга келиши билан шўр бодрингга токсикоз бўлиб қайтиб кетишяпти.
Мени топиш қийинмас, ишхонам адресим аниқ, марҳамат танқидга қарши шунақа курашиш ниятингиз бўлса ишхонамга юборинг ходимингизни.
Танқидга чидай олмасанглар биз чидай олмай шунақа зўравонликка ўтамиз денглар сизлар истаган "тил"да ҳам гаплашавераман.
Лекин ходимчаларингиз ортимдан сассиқ гап қилмасин.
Танқидга чидай олмасанглар чидай оладиган раҳбарларга жойингизни бўшатиб беринг, Президент танқидни кўтарганда сизлар кимсизлар?
Мен танқид қилишда давом этавераман, танқидга чидай олмай "фалон" қиламан деб юрган ходимларингиз эса мени қайдан топишни билади, келсин кўрамиз ким-кимни "фалон" қилишини...

@Otabek