Get Mystery Box with random crypto!

Фикрнома: Тўғри сўз аччиқ бўлади! Muxbir Daliyev каналини мун | Отабек Артиков

Фикрнома: Тўғри сўз аччиқ бўлади!

Muxbir Daliyev каналини мунтазам кузатиб бораман. Айни, халқни дардини, муаммоларини ёритиб боради доим.

Мактаб дарсликларини ижараси масаласи ҳам долзарб муаммо. Бу мавзуда бизам жим турмадик аммо "Танаси бошқа дард билмас" деб бекорга айтишмаган экан.

Республика таълим маркази юристконсультанти ким ўзи? Уни биров танийдими? Номи юрист бўлса ҳақ бўладими?

Кўряпмиз хаётда қанча-қанча юристларни. Битта моддани иккита юрист икки ҳил талқин қилади. Ўртада қора халқ сарсон.

Жаноб юрист муаммони айтганни эмас, муаммони туғдирганни ёқасига ёпишмайсизми? Сизга нима ёқмаяпти? Muxbir Daliyev айтаётган бўлса, отасига рахмат шу одамни. Ўзининг дардини эмас, халқни дардини айтяпти.
Нима халқ дардини айтиш жиноятми?

Охирги марта ўз шахсий жамғармангиз ҳисобидан қайси мактабнинг китоб фондини бойитиб қўйдингиз? Ўнта китоб билан тиржайиб расмга тушган расмлар ҳеч кимга керак эмас.

Конституцион ҳуқуқимиздан фойдаланиб мактаб дарсликларини бепул қилишга ўз ҳиссангизни қўшсангиз, биз ҳам сизни ҳурмат қилишни бошлаган бўлардик. Барчаси ИМҲО.

@Otabek