Get Mystery Box with random crypto!

Кеча 'GTL UZBEKISTAN' да 'Ўзбекнефтгаз' АЖ раиси Меҳриддин Абд | Отабек Артиков

Кеча "GTL UZBEKISTAN" да "Ўзбекнефтгаз" АЖ раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 7 июлдаги ПҚ–309-сон қарори ижроси юзасидан "НЕФТ ВА ГАЗ СОҲАСИДАГИ ТАъЛИМ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КЛАСТЕРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ КЕНГАШ ЙИҒИЛИШИ" бўлиб ўтди.

Таълим кластери таркибидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг 5 йил иш стажига эга бўлган ходимлари орасидан олий таълим ташкилотларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда бакалавриат ва магистратурада ўқиш истаги бўлган номзодлар рўйхати шакллантирилганлиги ва уларни мақсадли ўқитиш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тавсиянома берилиши айтиб ўтилди.

“UNG TRAINING” МЧЖнинг янги ташкилий тузилмаси ва штат жадвали тасдиқланганлиги айтиб ўтилди;

Бундан ташқари “UNG TRAINING” МЧЖда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаган тингловчилар учун давлат намунасидаги диплом ва сертификат намуналарини Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишган ҳолда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тасдиқлангани ҳам таъкидланди.

2023 йилда нефт ва газ соҳасида ишлаб чиқилиши лозим бўлган касбий стандартлар бўйича таклифлар Энергетика вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига киритилган бўлиб;
Таълим кластери таркибидаги олий таълим ташкилотларида нефт, газ ва техника йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабалар учун ишлаб чиқариш корхоналарининг стипендиялари жорий этилган.

Меҳриддин Aбдуллаевнинг сўзларига қараганда 2022 йил 1 октябрга қадар профессионал ва олий таълим ташкилотларида нефт ва газ соҳаси бўйича таҳсил олаётган иқтидорли ўқувчилар ва талабалар учун ишлаб чиқариш корхоналарининг стипендияларини жорий этилиб;
- 2023 йилдан бошлаб ҳар йили ишлаб чиқариш корхоналарининг камида 1 000 нафар ходимини “UNG training” МЧЖда малакасини ошириш ва рўйхатни шакллантирилади.

@Otabek