Get Mystery Box with random crypto!

#Ибрат Сулаймон алайҳиссалом бир чумолини кўриб ундан: 'Бир | OstonadagiUrush_Live

#Ибрат

Сулаймон алайҳиссалом бир чумолини кўриб ундан:
"Бир кунда қанча буғдой ейсан?" деб сўрабдилар. Чумоли: "Бир дона", деб жавоб берибди...
Сулаймон алайҳиссалом унинг олдига бир дона буғдойни қўйибдиларда, устидан бир косани ағдариб: "Кунлик ризқингни мен келтириб тураман!" дебдилар. Бир кундан кейинги келиб, косани олиб қарасалар чумоли бир дона буғдойнинг ярмини еб, қолган ярмини ушлаб ўтирганмиш! Сулаймон алайҳиссалом чумолига: "Менга, бир дона буғдойни бир кунда ейман, деган эдинг! Ярми ортиб қолибдику!?" дебдилар. Чумоли у зотга қараб: "Ризқим Аллоҳнинг зиммасида экан, У Зот менга ризқимни етказишни унутмайди! Бунга ишончим комил! Лекин куним сизга қолгач, эсингиздан чиқиб қолсамчи, деган ҳавотир билан ярмини олиб қўйдим...
Чунки бандага ишонч йўқ!
Ризқ фақат Аллоҳдан" деб жавоб қилибди...

Бошланган кунингиз ҳайрли бўлсин

@OstonadagiUrush_Live