Футбол қироли Пеле, асосий фактлар:
Унинг тўлиқ исми - Эдсон Арантис до Насименто
Пеле - футболчи сифатида уч марта жаҳон чемпиони бўлган тарихдаги ягона футболчи (1958, 1962, 1970)
у профессионал фаолиятида энг кўп гол уриш бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига кирган - баъзи маълумотларга кўра, у 1281 та гол урган.
Пеле Бразилия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар бўлди - у 92 ўйинда 77 та гол урди.
18 йил давомида у Бразилиянинг «Сантос» клуби шарафини ҳимоя қилган, шундан сўнг яна 3 йил Американинг «Нью-Йорк Космос» жамоасида ўйнаб, фаолиятини 1977 йилда якунлаган.
Видеода у ўйлаб топган ажойиб ҳаракатларни томоша қилишингиз мумкин.
Batafsil @OstonadagiUrush_Live