Get Mystery Box with random crypto!

Россия Украина билан “тинчлик формуласи” бўйича музокаралар ол | OstonadagiUrush_Live

Россия Украина билан “тинчлик формуласи” бўйича музокаралар олиб бормайди — Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров

"Шубҳасиз, Киев мулоқотга тайёр эмас. Зеленский ҳар хил ғоялар ва “тинчлик формулаларини” илгари сурар экан, Ғарб ёрдами билан Россия қўшинларининг Донбасс, Қрим, Запорожье ва Херсон вилоятидан олиб чиқиб кетилиши, товон тўланиши, халқаро трибуналлар ҳақидаги иллюзияни олға сурмоқда. Биз бундай шартлар асосида ҳеч ким билан келишмаймиз”, деб таъкидлади вазир интервьюда.

Володимир Зеленский ноябрь ойида G20 саммитида “тинчлик формуласи” келишувини эълон қилган эди. У ўнта қадамни ўз ичига олади, булар: Украинанинг радиациявий, ядровий, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини таъминлаш, барча ҳарбий асирларни алмашиш ва депортация қилинганларни қайтариш, Украинанинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш, Россия қўшинларини Украина ҳудудидан олиб чиқиб кетиш, янги эскалациянинг олдини олиш, Россиянинг Украинага қарши жиноятларини тергов қилиш учун махсус трибунал яратиш, шунингдек, уруш пайтида мамлакатга етказилган зарарни қоплаш механизмини ишлаб чиқиш.

Шунингдек, Зеленский 2023 йил қишида глобал “тинчлик формуласи” саммитини ўтказишга чақирган.

Batafsil @OstonadagiUrush_Live