Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор Яна бир қурбон: Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманид | OstonadagiUrush_Live

#Тезкор
Яна бир қурбон: Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи 2021-йилда туғилган бола «Док-1 Макс» сиропи сабаб вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят прокуратураси матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 2021 йилда туғилган Х.Ш. 5 кун давомида ўз турар жойида «Док-1 Макс» сиропини истеъмол қилиб келиб, соғлиги ёмонлашганлиги сабабли 27 декабрь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий амалий маркази Қашқадарё филиалига олиб келинган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, 28 декабрь куни вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 186−3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


@OstonadagiUrush_Live