Get Mystery Box with random crypto!

Телефони блокланиб қолганлар диққатига! Мобил телефонлар била | XAKER TV

Телефони блокланиб қолганлар диққатига!

Мобил телефонлар билан шуғулланадиган мутахассисларнинг айтишича, бугун IMEI-кодни рўйхатдан ўтказа олмасдан, телефони блокланиб қолганларнинг телефони ишлашни бошлабди. Бунинг учун SIM-картани телефонга қўйишнинг ўзи кифоя экан. Мабодо ишламаса, телефонни ўчириб ёқиш талаб этилади.

Бу мутлақо текин ва ҳеч қандай қўшимча рўйхатдан ўтиш жараёнисиз амалга ошаётган эмиш.

Агар телефонингиз 2 та SIM-картали бўлса, иккаласига ҳам SIM-картани қўйиб кўришингиз керак бўлади.

Яна айтишларича, база фақат бугунга очиқ бўлармиш, улгуриб қолиш керак экан, эртага бунинг имкони бўлмас экан. Бу ҳам аниқ гап эмас, миш-миш ҳозирча.

Лекин энг қизиғи бу ҳақда бирорта жойда расмий хабар берилмади. Нега унақа бўлаётганини аниқлаштиришнинг имкони ҳам бўлмаяпти.

Айримларнинг фикрича, аҳолининг кўплаб норозилигини инобатга олиб шунақа қилишганмиш. Агар ростдан шундай бўлса, унда бу ҳақида ҳаммага очиқ-ойдин эълон бериш керак эмасми? Нега сир тутишади буни? Ими-жимида 1 кунга очиб қўйиш билан аҳоли рози бўлиб қоларканми?

Аммо бошқа версия ҳам бор. Бугун кутилмаганда базанинг бундай очиб қўйилиши ортидан, ноқонуний йўллар билан кирган жуда катта партиядаги телефонлар қонунийга айланиб олиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Аммо бу ҳам аниқ эмас, шунчаки версия холос. Чунки ҳозирча аниқ билмаймиз, бугунги "очиқ эшиклар куни" фақат блокланган телефонларгами ёки мутлақо янгиларига ҳам амал қиладими, буниси номаълум (расмий маълумот бўлмагандан кейин шу-да!).

Хўш, кимдир бу ҳолатга изоҳ берадими? Нима, шаҳар бедарвозами, истаса очади, истаса ёпади? Нима мақсадда база бунақа очиб қўйилди: бу тизимдаги техник хатоликмиди, аҳолига сирли ёрдаммиди ёки нолегал телефонларни ёппасига легаллаштириб олиш акциясимиди? Қайси бири?

Марҳамат, ҳурматли билимдонлар, ким жавоб беради?
Sizlar uchun maxsus