Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёев! Ўзингиз таъкидлаганини | "Орзу ва Ҳаёт"

Ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёев!
Ўзингиз таъкидлаганиниздек Наманган халқи ўзининг бетакрор шеваси, меҳнаткаш ҳалқи ва навқирон тадбиркорлари билан ажралиб туради. Бундан ташқари саҳоватли одамлари, эркак ва аёллари, изланувчан ёш йигит қизлари, меҳрибон ҳамда насихатгўй қариялари билан ҳам алохида ўрин тутади.

Шу ўринда мен Илҳомжон Қосимов "Орзу ва Ҳаёт" лойихаси рахбари, "Саҳоват Наманган" умумхалқ жамоатчилик фонди васийлик кенгаши аъзоси ҳамда ўзингиз томонингиздан "Меҳр-саҳоват" кўкракнишони билан тақдирланган фуқаро сифатида...
Бутун жамоамиз ва Наманган вилоятидаги уйсиз, боқувчисини йўқотган, етим болалар, ногиронлар, қисқа қилиб айтганда ёрдамга мухтожлар номидан илтимос қиламан!
Наманган шаҳарининг "Орзу-Юксалиш" массивида саҳоватли халқимиз билан биргаликда ёрдамга мухтожлар учун 132 та хонадонли уй қуриб бепул ва бутун умрга хадия қилишни режалаштирганмиз, захираларимиз ҳам тўлиб бормоқда.
Шавкат Миромонович! Сиздан илтимосимиз шу худудга ташриф буюриб ТАМАЛ ТОШини биринчи бўлиб қўйиб берсангиз бошимиз кўкка етар эди!
Аста секин барча туманларда ҳам шундай қурилишларни қилишни ҳам олдимизга режа қилганмиз. Хозирга қадар "Саҳоват Наманган" жамоамиз билан қўлдан келганича давлат томонидан, темир дафтар ва аёллар дафтарига киритилганларни иш билан таъминлашга, ёрдамга мухтожларга, оғир беморларга ҳам амалий ёрдам бериб келмоқдамиз ва албатта давом эттирамиз.
Шу илтимосимизга бефарқ бўлмайсиз деган умиддамиз.

Ҳурмат ва эҳтиром билан:
Илҳомжон Олимжонович Қосимов

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=3812448802155836&id=100001722606857