Get Mystery Box with random crypto!

Муқаддас аёл Самимий ёзилар шоирнинг хати, Ўзга қулоғ гўё ти | SHIRIN ORZULARIM

Муқаддас аёл

Самимий ёзилар шоирнинг хати,
Ўзга қулоғ гўё тинглаши шартмас.
Шунчаки хасратин қуйилар ёди,
Балки унга шудир ўзгача ҳавас.

Узоқ ўйлаб қолдим яхшиям сиз бор,
Яхшиям сиз борсиз муқаддас аёл.
Сиз борки, кўнглимиз топади алёр,
Ёки ботар унда армонли ҳаёл.

Жажжи қизалоқсиз, ширин бир нафас,
Кўрганнинг кўзлари кулар ғуборсиз.
Сиз гўзал қизсиз ёшликка ҳавас,
Яшашга даъватлар қилган чин зорсиз.

Сиз ўша суюкли вафодор бир ёр,
Меҳрибон сингилуу, ғамҳўр опаси.
Оламга мўъжиза яралган такрор,
Барчаси муқаддас онанинг изи.

Сизга гул ярашар, ярашар офтоб,
Оҳу кўзингизда порлайди юлдуз.
Таърифи топилмас сўзларда ҳитоб,
Хамон гуллатолмай ашъорлар маъюс.

Фақат битта тилак, сиз омон бўлинг !
Баҳорий табассум аримасин хеч.
Очилган гуллардек беғубор кулинг,
Армон юзингизни силамасин хеч.

Сиз ҳамон муқаддас, муқаддас аёл,
Сиз ила яшайди алпларда ҳаёл.


@orzularim_0922