Get Mystery Box with random crypto!

ИЗҲОР Бир зум нигоҳимдан бўлсанг гар, йироқ, Соғиниб қоламан | SHIRIN ORZULARIM

ИЗҲОР

Бир зум нигоҳимдан бўлсанг гар, йироқ,
Соғиниб қоламан эй маъсумгинам,
Севасанми мени сўрайман, бироқ,
Сен жавоб бермайсан, жимсан, жимгинам.

Маъсум табассуминг жонимга оро,
Сокин кулгуларинг қувнатар сени,
Майлига индама минг йиллар аро,
Йўқ деган жавобинг ўлдирар мени.


@orzularim_0922