Get Mystery Box with random crypto!

ТИЛ... Илонни инидан чиқарган бу тил, Инсонни динидан чиқар | SHIRIN ORZULARIM

ТИЛ...

Илонни инидан чиқарган бу тил,
Инсонни динидан чиқарган бу тил,
Суяксиз дейдилар,ўйлаб гапиргин,
Пичоқни қинидан чиқарган бу тил.

Оллоҳ хам безордир дил озоридан,
Қолмагин сен зинҳор эл назаридан,
Яхши сўзни бир -бир сайлаб гапиргин,
Кучлироқ оғу йўқ тил заҳаридан.

Суҳбатдан не мақсад маъно бўлмаса,
Ошнодан не фойда доно бўлмаса,
Холис бир ниятни тилаб гапиргин,
Ўтиб кетсанг яхши, бир от қолмаса.

Сергап бўлма сени нодон демасин,
Оғзингга қаратма ,ёмон демасин,
Гапирсанг тўқ ,пучни элаб гапиргин,
Дона-дона сўзла эрмак қилмасин.

•┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•✦•┈•


@orzularim_0922